Туркияда ўзбекистонлик севгилисини кислота сепиб ўлдирган эркак қамалди
Олам
−
25 Сентябрь
8658Туркиянинг Қораҳайит шаҳридаги меҳмонхонада севгилисининг устига кислота сепиб ўлдирган эркак оғирлаштирилган умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда DHA хабар берди.
Воқеа 2022 йилнинг 9 май куни Кораҳайит туманидаги меҳмонхонада содир бўлган. Ўзғур Гюнден Истанбулдан келган ўзбекистонлик севгилиси Сожида Қаландорова ва унинг дўсти 25 ёшли Қирғизистон фуқароси Сарвиноз Хайруллаева билан дам олиш кунлари Қораҳайит туманидаги меҳмонхонага борган. Аниқланишича, телефонини рухсатсиз текширгани учун Гюнден ва севгилиси Қаландорова ўртасидаги жанжал муштлашувга айланган. Шунда Гюнден меҳмонхона қабулхонасига бориб, сейф сифатида аввал қолдирган термосдаги кислотани олиб, хонага қайтади.
Гюнден термосдаги кислотани каравотда ётган севгилиси Қаландорованинг устига қуйган. Айни пайтда унинг балконда бўлган ва ҳайқириқни эшитиб хонага кирган дугонаси Хайруллаева ҳам кислотадан жароҳат олган. Гюнденнинг ўзи ҳам яраланган. Шу пайт аёлларнинг қичқириғи билан меҳмонхона ходимлари хонага отилиб киради. Бу орада Ўзгур Гюнден қочиб кетди.
Хабар қилиниши билан воқеа жойига жандармерия ва тиббий гуруҳлар юборилган. Жароҳатланган Қаландорова ва Хайруллаева тез ёрдам машинасида Денизли давлат шифохонасига етказилган. Баданида 3-даражали куйиш жароҳати олган Қаландорова Измирга юборилади. Хайруллаева танасининг турли жойларидан куйиш жароҳатлари олган.
Денизли вилояти жандармерия жиноят тергов гуруҳи Гюнденни қўлга олади. Измирдаги Бозяка ўқув ва тадқиқот шифохонасида даволанаётган Қаландорова эса воқеадан 38 кун ўтиб вафот этади. Унинг ўлимига кимёвий куйиш асоратлари сабаб бўлган.
Туркия Бош прокуратураси томонидан унга айблов хулосаси тайёрланади. Денизли шаҳар 3-Оғир жиноятлар суди томонидан қабул қилинган айблов хулосасида Ўзгур Гюнденга қасддан баданга жароҳат етказиши оқибатида ўлимга сабаб бўлган учун 16 йил ва бошқа жароҳатлаш айби билан 3 йилгача, жами 19 йиллик қамоқ жазоси сўралган. Суд жараёнида судланувчининг яна бир жабрланувчи Сарвиноз Хайруллаевага нисбатан қилган жиноят иши бўйича материаллар алоҳида кўриб чиқилди.
“Сожида билан ҳеч қандай адоватимиз йўқ эди, воқеадан икки ҳафта олдин Истанбулга бирга яшаш учун боргандим. У билан уйни ижарага олиб, икки ҳафтадан кейин қизғаниб телефонда жанжаллашиб қолдик. Мен ҳам ўлдириш ниятида ҳаракат қилмаганман. Мен жуда афсусдаман”, деган Гюнден.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь