Туркияга кетаётганлар диққатига! Сайёҳлар учун янги солиқ кучга кирди

Олам

image

Туркияда яшаш учун янги турдаги солиқ тўлаш амалиёти 2023 йил 1 январдан бошлаб кучга кирди.  Эндиликда мамлакатдаги барча турар жойлар сайёҳлар қолиши учун олинган маблағнинг 2 фоизини давлатга ўтказиши керак. Бундан ташқари, солиқни сайёҳлик агентликлари томонидан турларга киритиш мумкин, бу ҳақда ҳукумат газетаси “T.C. Resmî Gazete” хабар берди. 

Ҳужжатдан келиб чиқадики, ётоқхоналар, пансионатлар ва оромгоҳларда яшовчи талабалар солиқдан озод қилинади. Бундан ташқари, Туркияда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ва вакиллари дипломатик мақомга эга бўлган халқаро ташкилотлар вакиллари солиқ тўламайди. 

Янги солиқ тўғридан-тўғри сайёҳларга таъсир қилмаслигига қарамай – уни меҳмонхоначилар тўлайди, турк меҳмонхоналарида дам олиш нархи ошади. Меҳмонхоначилар солиқни турар жой нархига у ёки бу тарзда киритади. Бироқ, туроператорларнинг 2023 йил ёзи учун аллақачон тузилган шартномаларига кўра, юқори эҳтимоллик билан ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмаслиги мумкин. 

Туроператорлар 2023 йилда Туркияда дам олиш нархининг прогноз қилинадиган ошишига солиқнинг ҳиссаси аҳамиятсиз эканлигини таъкидламоқда. Мутахассисларнинг эслатишича, аввалроқ турк меҳмонхоначилари жорий йилга нисбатан нархларнинг 50% гача ошиши ҳақида огоҳлантирган эди. Ассоциация прогнозларида катта эҳтимол билан солиқнинг қийматга таъсири ҳисобга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг