Туркияга арабча азонни қайтарганларнинг Ҳукуматдан ағдарилганига 64 йил тўлди
Олам
−
27 Май
14588Туркия ўз қурган Ҳукумат 22 йил давомида бир неча бор давлат тўнтаришларига уринишларга дуч келганини, бироқ сўзида собит туриб, Туркияни террорчилар қўлига бермаслик учун ҳаракат қилиб келаётганини айтди. У бу ҳақда бугун, 27 май куни Истанбул яқинидаги Демократия ва мустақиллик оролида бўлиб ўтган “Туркия юз йили Конституцияси – Фуқаролик конституцияси” симпозиумидаги нутқида сўз очди.
Маълумки, 1960 йилнинг 27 май куни Туркия Қуролли кучлари ва бошқа куч ишлатар тузилмаларга ўрнашиб олган хиёнаткор ҳарбийлар давлат тўнтаришини амалга ошириб, президент Жалол Баяр, бош вазир Андан Мендерес ва Демократлар партияси қурган ҳукуматни ағдарди. Президент, бош вазир ва партиянинг бошқа фаоллари ушбу оролга олиб келиниб, қамалди, суд қилинди. 1961 йилнинг сентябрига келиб, бош вазир Аднан Мендерес суд қарорисиз қатл қилинади, президент Жалол Баяр умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади.
Президент Эрдўған, марҳум Аднан Мендерес ва унинг дўстлари ҳокимиятда бўлган 10 йил давомида Туркияга катта хизматлар қилганликларини ва улкан ишларга эришганликларини таъкидлади.
Эрдўған Аднан Мендерес ва дўстлари Туркия масжидларига арабча азонни қайтарганидан тортиб, имом-хатиб мактаблари очилишигача бўлган ҳар бир соҳада катта ишларни амалга оширганликларини ифода этди.
“Мендерес ва “Демократлар” партиясининг миллат ва давлатни яқинлаштирадиган сиёсати, бу мамлакатни ўз мулки деб билган имтиёзли озчиликни безовта қилди. Ушбу бузуқлик 1956 йилдан бери ўзини намоён қила бошлади”, дейди Президент.
У сўзида давом этаркан, “Буюк ҳужум” деб номланган тарғибот уруши орқали “Демократлар” партияси ва Мендерес душманга ва нафрат объектига айлантирилганини айтди.
Унинг билдиришича, давлат тўнтаришига бир кунда қарор қилинмаган ва бугун Демократия ва мустақиллик ороли номини олган ўша вақтдаги Ясси орол бежиз қамоқхона ва судлар ўтказиладиган манзил сифатида танланмаган. Спектаклдек ташкил этилган судда олинган қарорлар, чиқарилган ҳукмлар ҳам тасодиф ёки адолат намунаси эмас.
“Бу жой тўнтариш ташаббускорлари ва 27 май режимининг етакчилари томонидан махсус танланган. Ясси оролнинг компаси миллат ва демократия билан уйғунлашган фуқаролик сиёсати учун илҳом манбаи бўлиши орзу қилинган эди”, дейди Президент.
Эрдўғанга кўра, бу оролда нафақат Мендерес ва унинг ҳамроҳлари Туркия демократияси ва миллат ишончи ҳам судга тортилган.
“Мендерес ва унинг дўстлари тимсолида аввал судланиб, кейин қатл этилган миллатнинг ўз ихтиёри эркинлигидир. “Бўлди, сўз миллатники” дейиш ва унинг ҳақиқий эгаси бўлган миллатга куч ва ҳокимиятни беришнинг бадалини шу ерда, шу оролда, марҳум Мендерес ва унинг дўстлари тўлашди.
Мендерес ва унинг икки дўстини гарчи ҳеч қандай далил бўлмаса ҳам осдилар. Гўё халқни масхара қилгандек, 27 май тўнтаришини йиллар давомида “Озодлик ва Конституция куни” деб нишонлашди ва уни нишонлашга мажбур қилишди. Улар бу ерни даҳшатга, хаёлга, фуқаролик ва демократик сиёсат учун сабоққа айлантиришни мақсад қилгандилар”, дейди Президент.
Эрдўған Туркия сиёсати узоқ йиллар давомида нотинчлик, беқарорлик ва ўзига ишончсизлик гирдобидан қутула олмаганини, 27 майнинг қора сояси ҳар 10 йилда бир марта такрорланган тўнтаришлар билан миллий иродани қувғин қилганини билдирди.
“Очиғини айтсам, “Адолат ва тараққиёт” партияси (Эрдўған раҳбарлигидаги партия – таҳр.) ҳокимиятда бўлган 22 йил давомида 27 май режасини кўп марта саҳналаштиришга ҳаракат қилинди. Биз Туркия сиёсий тарихида энг кўп тўнтариш ташаббусига дучор бўлган ҳукуматмиз.
Биз ҳужумлар қаршисида ҳеч қачон ортга қадам ташламадик. Миллатнинг пок иродасига доғ туширмадик. Мамлакатимизни кўча воқеалари билан аралаштириб бўлмаслигини, сиёсатни террор ташкилотлари билан тузиб бўлмаслигини, сиёсатда операцияларни суд жараёни ва айблов хулосалари билан амалга ошириб бўлмаслигини ичкарида ва ташқарида васийликка иштиёқмандларнинг барчасига яққол кўрсатдик. Миллий иродани танклар, милтиқлар ёки самолётлар билан тортиб олиб бўлмаслигини исботладик”, дейди Туркия раҳбари.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь