Туркиядаги зилзилада яна қурбон берилди

Олам

image

Бугун, 27 февраль куни Малатья вилоятида содир бўлган янги зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 69 киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (AFAD) раҳбари Юнус Сезер брифингда маълум қилди. 

“Малатьяда зилзила натижасида ҳозирда бир киши ҳалок бўлгани маълум. 69 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохоналарга етказилди. Бинолар қулагани ҳақида 20 дан ортиқ хабар олдик. Ҳозирда 5 та қулаган уй вайроналарида фаол қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда”, дейди у. 

Келган маълумотларга кўра, 29 та бино вайрон бўлган. Яшилюрт шаҳри мэри Меҳмет Чинор NTV телеканали эфирида айтганидек, тўрт қаватли уйлардан бирининг вайроналари остида одамлар бўлиши мумкин. 

AFAD хавфларни минималлаштириш бўлими бошлиғи Ўрхан Татар биринчи зилзиладан кейинги уч ҳафта ичида 10,2 мингдан ортиқ ерости силкинишлари қайд этилганини маълум қилди.  

Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 6 февраль куни 9 соатлик интервал билан 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар содир бўлди. Ер силкинишлари, кейин юзлаб ерости силкинишлари республиканинг 10 вилояти ва қўшни мамлакатларда сезилган бўлиб, улардан Сурия энг кўп жабр кўрган. 20 февраль куни Ҳатай вилоятида 6,4 ва 5,8 магнитудали иккита янги зилзила қайд этилди. Туркияда қурбонлар сони 44 мингдан ошди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркиядаги зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг