Туркиядаги зилзилада ўзбек футболчиларига ҳеч қандай зарар етмади

Спорт

image

Бугун, 6 февраль куни Туркия жануби-шарқида 7,4 (баъзи манбаларда 7,9) магнитудали зилзила содир бўлди. Хабарингиз бор, айни вақтда кўпгина футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоалари ва клублар Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳозирда жамоаларнинг ҳолати қандайлигига ойдинлик киритди. 

“Ўзбекистон футбол ассоциацияси айни пайтда Туркияда йиғин ўтказаётган турли ёшдаги терма жамоаларимиз билан доимий мулоқотда бўлиб турибди ва зилзила оқибатида вакилларимизга зарар етмаганлигини маълум қилади”, дейилади ЎФА хабарида.

Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда футбол мавсуми танаффусга чиққан. Одатда ўзбек жамоалари қишда Туркия ва БАА давлатларида мавсумолди тайёргарлик машғулотларини ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия ЎФА

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг