Туркиядаги зилзила оқибатида футболчи ҳалок бўлди
Олам
−
06 Февраль 2023
22264Бугун, 6 февраль куни Туркия жануби-шарқида 7,4 (баъзи манбаларда 7,9) магнитудали зилзила содир бўлиши оқибатида мамлакатдаги кўпгина спорт тадбирлари номаълум муддатга кўчирилди. Бу ҳақда таниқли спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев ўз саҳифасида хабар берди.
Туркиядаги аянчли зилзила спорт оламига ҳам таъсир ўтказмай қолмади.
Зилзила оқибатида:
- Ҳозирда расмий турнирлар тўхтатилган;
- “Малатьяспор” футбол клуби дарвозабони Аюб-Туркаслан қулаб тушган бино ичида ҳалок бўлган;
- Ганалик футболчи Кристиан Атсу алоқага чиқмагани сабабли, уни қидириш ишлари олиб борилмоқда;
- Ҳатайда 14 нафар волейболчи қизлар бедарак йўқолган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бугун юз берган кучли зилзила қурбонлари сони 1651 кишига етгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси