Туркиядаги зилзила фонида Twitter ва TikTok блокланди

Технология

image

Туркияда даҳшатли зилзила ортидан Twitter ва TikTok блокланди. Ҳукумат ижтимоий тармоқларда ёлғон ва сохта ахборотлар тарқатилаётганидан хавотирда. 

Мамлакат транспорт ва инфратузилма вазири ўринбосари Умар Фотиҳ Сайян Twitter ваколатхонаси раҳбарлари билан музокаралар ўтказиб, уларга нотўғри маълумот тарқатиш учун жавобгарликларини эслатди. 

Учрашув қачон бўлиб ўтганига аниқлик киритилмаган. Туркияда Twitter’га тўғридан-тўғри кириш деярли йўқ. Расмий идоралар ҳали ҳам ҳолат бўйича тушунтириш бермаган. 

Агентлик маълумотларига кўра, Сайян Twitter’нинг глобал коммуникациялар бўлими бошлиғи Жон Хьюз ва давлат сиёсати директори Ронан Костелло билан видеоконференция орқали гаплашган. Йиғилишда томонлар Twitter’да нотўғри маълумотлар, ёлғон хабарлар пайдо бўлиши, сохта аккаунтлар ва зилзила қурбонларига ёрдам йиғиш бўйича фирибгарлик схемаларини олдини олиш бўйича кўриши мумкин бўлган чоралар муҳокама қилинган. 

Сайян эслатиб ўтдики, Twitter жамиятда ваҳима ва тартибсизликни келтириб чиқариши мумкин бўлган нотўғри маълумотларни тарқатиш учун жавобгардир. Унинг сўзларига кўра, Туркия қонунчилиги компания зиммасига, айниқса, ижтимоий тармоқларда дезинформациянинг олдини олишда фаол ҳамкорлик қилиш бўйича аниқ мажбуриятлар юклайди. 

Downdetector аввалроқ Туркияда Twitter ва TikTok’га кириш тақиқланганлиги ҳақидаги билдиришномалар сезиларли даражада ошгани ҳақида хабар берган эди. Кечқурун Instagram’га кириш билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабарлар кела бошлади.

Кеча, 8 февраль куни Туркия Хавфсизлик Бош бошқармаси зилзилалардан сўнг провокацион маълумотлар тарқатилган 202 та ижтимоий тармоқ аккаунти аниқланганини маълум қилди. Ушбу ҳисобларга алоқадор 18 киши қўлга олинди, улардан 5 нафари ҳибсланди. 24 та веб-сайт ёпилди, улар орқали фирибгарлар зилзила қурбонларига ёрдам бериш ниқоби остида хайр-эҳсон йиғгани айтилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Twitter TikTok

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг