Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари огоҳлантирилди

Local

image

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги Ўзбекистон фуқароларини мамлакат ҳудудидаги эҳтимолий йиғилиш ва намойишларда иштирок этмасликка чақирди. Бу ҳақдаги эълон консуликнинг Telegram каналида келтирилган.

“Шахсий хавфсизлигингизга эътиборли бўлган ҳолда сизлардан турли хилдаги кўп сонли йиғилиш ва намойишларда иштирок этмаслик ҳамда уларда қатнашишга даъват этиш орқали тарғибот юритмасликка чақириб қоламиз”, дейилади хабарда.

Консулхонага кўра, бундай ҳаракатлар қонуний жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади.

Аввалроқ Туркияда 33 ёшли аёл эри томонидан пичоқланиб ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди.


Tags

Rate Count

800

Rating

3

Rate this article

Share with your friends