Туркиядаги саноат зонасида портлаш содир бўлди. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Бугун, 29 апрель куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги саноат ҳудудида портлаш содир бўлди. Оқибатда уч киши ҳалок бўлди, тўққиз киши эса жароҳатланган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Қайд этилишича, заводдаги ёнғиндан сўнг портлаш содир бўлиб, уч киши ҳалок бўлган. Ёнғинда тутундан нафас олаётган ўт ўчирувчилар ҳам жабрланган. Маълумотларига кўра, ҳодиса вақтида қурбон бўлганлар орасида тутундан заҳарланган ўт ўчирувчилар ҳам бор. 

“Ёнғинга нима сабаб бўлгани маълум эмас. Ходимлар билан гаплашганимизда, улар бомбага ўхшаш портлашни эшитганини айтди. Яқин атрофдаги заводларда ишлаганлар хавфсиз ҳудудларга жўнатилди. Ўнга яқин ўт ўчириш машинаси етиб келди. Тутундан бўғилиб қолган ўт ўчирувчиларга тез ёрдам машиналари жўнатилди. Ўт ўчириш бригадаси ҳам шифохонага етказилган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 апрель куни Истанбулнинг Бейўғлу туманида юқори волтли ерости линиялари ётқизилаётган жойда портлаш юз берганди. Кеча, 20 апрель куни эса Туркия ғарбидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ходимларини олиб кетаётган автобус қўлбола портловчи қурилма билан портлатиб юборилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

121

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг