Туркияда СИЗО ходимлари бўлган автобус портлатилди – ОАВ
Олам
−
20 Апрель 2022
9963Бугун, 20 апрель куни Туркия ғарбидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ходимларини олиб кетаётган автобус қўлбола портловчи қурилма билан портлатиб юборилди. Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазири Сулейман Сойлуга маълум қилди.
“Автобус Бурса - Муданья йўли бўйлаб ҳаракатланаётганида масофадан бошқариш пульти ёрдамида портлатиб юборилди. Оқибатда тергов изолятори қўриқчиларидан бири ҳалок бўлди. Жиноятчиларни ушлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, деб ёзган Сулейман Сойлу Twitter’даги саҳифасида.
“24 TV” маълумотларига кўра, портлашда камида бир киши ҳалок бўлган, саккиз киши жароҳатланган.
Воқеа соат тахминан 07:30 да содир бўлган. Тергов органлари тергов олиб бормоқда, DHA агентлиги маълумотларига кўра, ҳужум версияси инкор этилмайди.
Бурса вилояти губернатори Якуп Жанполат журналистларга “портлатишда масофадан бошқариладиган қўлбола портловчи қурилмадан фойдаланилган”ини маълум қилган.
LiveБарчаси