Туркиядаги президентлик сайловининг 2-турида 1-турга қараганда кам одам қатнашди

Олам

image

Бугун, 28 май куни Туркияда бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида сайловчилар иштироки 84 фоиздан ошди. Бу ҳақда овозларни санаб чиқиш бўйича расмий маълумотларни эълон қилишга ваколатли TRT телеканали хабар берди.

TRT жадвалига кўра, сайловчиларнинг 84,41 фоизи иштирок этган. 

Айтиш жоизки, сайловнинг биринчи босқичида, расмий маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 87 фоизи қатнашган. Президент Эрдўған эса сайловчиларнинг иштироки 90% бўлишига умид билдирганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирга қадар умумий сайлов участкаларидаги 89,81 фоиз сайлов қутилари очилган. Унга кўра, амалдаги Президент Ражаб Тойиб Эрдўған ҳозирда 52,72 фоиз овоз билан олдинда бормоқда. Унинг рақиби Қиличдорўғли тўплаган овозлар ҳозирча 47,28 фоизни ташкил қилади.  

Маълумот учун, бугун, 28 май куни кейинги 5 йил муддатда Туркияни бошқарадиган кишини танлаш учун бутун мамлакат бўйлаб 191 минг 885 та сайлов қутиси ўрнатилди. Фуқоролар соат 8:00 дан овоз беришни бошлади ва соат 17:00да сайлов тугади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг