Туркиядаги офат зонасидан неча тонна ахлат чиқиши айтилди

Олам

image

Туркиядаги офат ҳудудида тозаланиши керак бўлган вайроналар ҳажми 100 миллион тоннага етиши мумкин. Гап зилзила оқибатида вайрон бўлган бинолар ёки бузиладиган уйлар ҳақида бормоқда. 

Айни пайтда Туркиянинг жануби ва жануби-шарқидаги бир қатор вилоятларда уй-жой фонди мониторинги давом этмоқда, вайрон бўлган уйлар вайроналарини тозалаш ишлари бошланди. 

Бузувчи пудратчилар уюшмасининг собиқ раҳбари, “MAB Yıkım” бошқарув кенгаши раиси Меҳмет Али Булут “Анадолу” билан келгусидаги ишлар кўлами ҳақида ўз баҳосини ўртоқлашди. 

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда Туркияда “бузувчи пудратчи” сертификатига эга 480 та компания бор. Тегишли сертификатлашдан ҳали ўтмаган ёки умуман сертификат олиш учун ариза бермаган компанияларни ҳисобга олса, қурилиш фирмаларининг сони 2 мингга етиши мумкин. 

Унинг қайд этишича, офат зонасида бузиб ташланадиган бинолар кўп. 

“Биноларни одатий усуллар билан тезда бузиш мумкин эмас. Бузилиш жараёни икки йилгача давом этиши мумкин. Албатта, портловчи моддаларни қўллаш орқали жараённи тезлаштириш мумкин, аммо мамлакатимизда бундай мутахассислар етарли эмас”, дейди Булут. 

“MAB Yıkım” раҳбари уйларни бузиш жараёнида ходимлар ва яқин атрофдаги уйлар аҳолиси учун хавфсизлик чоралари алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади. 

Шу билан бирга, у вайроналар орасида тўпланган темирни қайта ишлашга жўнатиш мумкинлигини таъкидлаган.  

“Биз бир грамм темирни ҳам ташламаслигимиз керак. Ҳамма нарсани иқтисодиётга қайтариш керак. Расмийлар аллақачон 61 722 та бинони бузиш режаларини эълон қилишган, бу 89 миллион тонна вайроналарни тозалаш дегани. Гап вайрон бўлган бинолар билан биргаликда 100 миллион тонна ҳақида бормоқда. Иқтисодиётга 6 миллиард 600 миллион лира даромад келтириши мумкин бўлган 1 миллион 750 минг тонна металл парча сифатида олиниши мумкин. Табиий офат ҳудудидан чиқинди миқдори 660 та стадионни тўлиқ тўлдиришга етади”, дейди Булут. 

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркияда 7 баллдан ортиқ (маҳаллий вақт билан соат 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) бўлган иккита зилзила содир бўлди. 

Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга ҳилпиратилди. 

Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Кипр Республикаси ва Ироқда ҳам сезилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркиядаги зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг