Туркияда зилзилада қулаган кўп қаватли уйнинг пудратчиси қочиб кетмоқчи бўлди

Олам

image

Туркиянинг Ҳатай вилоятидаги зилзилада вайрон бўлган “Rönesans Rezidans” турар-жой мажмуасининг пудратчиси хорижга кетмоқчи бўлган пайтда Истанбул аэропортида қўлга олинди. Бу ҳақда CNN Turk хабар берди.

Унга кўра, “Rönesans Rezidans” турар жойининг пудратчиси Меҳмет Яшар Кошкун ўзи билан катта миқдорда пулларни олиб, чет элга қочишга уринган.

“Газиосманпаса Бош прокуратурасига кўра, Ҳатайда “Rönesans Rezidans” қурилишининг пудратчиси деб тахмин қилинган гумонланувчи Меҳмет Яшар Кошкун ҳақида хабарнома олинган, гумонланувчи Истанбул аеропортига чет елга пул билан қочиш учун келган. Бироқ гумонланувчи қўлга тушиб, Қорабоғдан чиқиб кетишининг олди олинган.

Маълумотларга кўра, 12 қаватли “Rönesans Rezidans” қароргоҳи 250 хонадондан иборат бўлиб, 2013-йилда Хатай туманидаги Антакя булварида қад ростлаган. Бино Каҳрамонмарашдаги 7,7 магнитудали зилзила оқибатида вайрон бўлган. Иншоот зилзила пайтида ҳовуз жойлашган ҳудуд томон ағдарилиб, кўчадаги бошқа бинога зарар етказгани кўринди.

Тахминларга кўра, 1000 га яқин одам яшаган қароргоҳда кўп одамлар вайроналар остида қолган. Минтақада қидирув-қутқарув гуруҳлари ўз ишларини давом еттирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркиядаги зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг