Туркияда локдаун кимларга тааллуқли бўлмаслиги айтилди
Олам
−
28 Апрель 2021
5197Туркияда 29 апрель-17 май кунлари жорий қилинган локдаун доирасида кўчага чиқиш чекловлари чет эллик сайёҳларга тааллуқли бўлмайди. Бу ҳақда Республика Ички ишлар вазирлиги маълум қилган.
"Сайёҳлик фаолияти доирасида мамлакатимизда вақтинча бўлиб турган чет элликлар комендантлик соати чекловларидан озод қилинади. Туркияда яшаш ҳуқуқига эга бўлган чет элликлар эса комендантлик соати чекловларига амал қилади", дейилган ҳужжатда.
Қайд этилишича, локдаун давомида озиқ-овқат дўконлари, бозорлар душанбадан шанбагача соат 10:00 дан 17:00 гача ишлайди. Фуқаролар уларга фақат пиёда ташриф буюришлари мумкин бўлади.
Шунингдек, навбатчи дорихоналар ҳам ишлайди. Кафе ва ресторанлар фақат олиб кетиш ва етказиб бериш хизмати учун очиқ бўлади. Меҳмонхоналар ресторанлари фақат у ерда яшовчиларга хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Туркия жорий йилнинг 29 апрелидан 17 майига қадар тўлиқ локдаун ҳолатига қайтади.
LiveБарчаси