Туркияда йирик “тозалаш” бошланди

Олам

image

Бугун, 12 февраль куни Туркияда 1112 кишини қўлга олиш бўйича йирик операция бошланди. Улар ФЕТО террорчилик гуруҳининг аъзоси экани тахмин қилиняпти. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Полиция ходимлари ўртасидаги имтиҳон вақтидаги фирибгарлик билан алоқадор қўлга олиш операцияси Туркияда ҳукумат аскарларнинг давлат тўнтаришига уринишидан икки ярим йил ўтганига қарамай “тозалаш” ишлари давом этаётганини кўрсатади.

Сешанба куни бошланган амалиёт 2010 йилда ўтказилган полициячилар ўртасидаги имтиҳон билан боғлиқ. Таъкидланишича, ўшанда инспектор ёрдамчиси бўлишга ҳаракат қилган полиция ходимлари орасида саволларни олдинроқ олганлар ҳам бўлган.

Операция Анқара Бош прокуратураси томонидан бошланган бўлиб, 76 та вилоятда ўтказилади. Бугунги амалиётлар натижасида 124 нафар гумонланувчи ҳибсга олинган.

Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу якшанба куни Гулен тарафдорлари катта операцияга тайёрланаётганини таъкидлаган.

Ҳукумат Гуленнинг террорчилик тармоғи ўн йиллар давомида “параллел давлат” қуриш учун мамлакатнинг хавфсизлик, суд тизими ва вазирликларига кириб борганини қайд этиб келади.

Маълумот учун, 2016 йилнинг июль ойида Туркияда бир гуруҳ ҳарбийлар давлат тўнтариши ўтказишга уринган. Амалга ошмай қолган тўнтариш натижасида 250 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Ҳукумат бу тўнтаришда Фатҳуллоҳ Гуленни айбдор деб топган.

1999 йилдан бери АҚШнинг Пенсильвания штатида яшайдиган Гуленни экстрадиция қилиш бўйича Америка ҳукуматига юборилган сўровлар ҳозиргача натижа бермай келади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия ФЕТО

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг