Туркияда яна зилзила содир бўлди

Олам

image

Бугун, 25 июль куни Туркиянинг марказий қисмида 5,4 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази хабар берди. 

Унга кўра, табиий офат эпимаркази 88,1 минг киши истиқомат қиладиган Козан шаҳридан (Адана вилояти) 18 км шимоли-шарқда, 12 км чуқурликда жойлашган. 

Фалокат ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш вазирлиги маълумотларига кўра, зилзила оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, вайроналар ҳам қайд этилмаган. 

"Зилзила тахминан беш сония давом этди. Қурбонлар ва вайроналар йўқ. Ваҳима қилиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ", деди Фалокат ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш вазирлиги Хатарларни камайтириш бошқармаси раҳбари Орхан Татар. 

Аввалроқ сейсмологлар Туркиянинг Истанбул шаҳри ва Мармар денгизи минтақасида 7,2-7,6 балли зилзила содир бўлишини башорат қилгани ҳақида хабар бергандик. Туркия ҳукумати мамлакатнинг энг катта шаҳри Истанбулни башорат қилинган зилзилага тайёрлаш ниятида. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқида 7,7 ва 7,6 магнитудали кучли зилзилалар содир бўлган эди. Сўнги маълумотларга кўра, рўй берган зилзила қурбонлар сони 50 мингдан ошган. Шунингдек, мамлакатнинг Атроф-муҳит, урбанизация ва иқлим ўзгариши вазирлиги 763 000 та бинога зарар етгани, камида 41 791 бино жиддий шикастланган ёки вайрон бўлгани ҳақида маълумот берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг