Туркияда яна зилзила бўлиши мумкин
Олам
−
18 Февраль 2023
29069Сейсмологлар Туркиянинг Истанбул шаҳрида 7 баллдан ортиқ магнитудали яна бир зилзила рўй бериши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига асосланиб “Нurriyet” нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, Қаҳрамонмарашдаги фожиа Истанбул зилзиласи олдидан тайёргарлик эди. Исталган вақтда Истамбулда 7 баллдан ортиқ зилзила кузатилиши мумкин.
Истанбул шаҳри Анадолу ва Евроосиё тектоник плиталари туташган жойда жойлашган бўлиб, ундан 15-20 километр масофа узоқликда Шимолий Анадолу ёриғининг бир қисми мавжуд. Шу сабабли Туркия аҳолиси барча зарур чораларни кўрган ҳолда Истанбулдаги янги зилзилага тайёр туриши кераклиги айтилмоқда.
Маълумот учун, Туркиянинг ушбу мегаполисида 1 миллиондан ортиқ бино ва 4,5 миллион хонадон мавжуд бўлиб, уларда ўртача 15 миллиондан ортиқ киши истиқомат қилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркияда 7 баллдан ортиқ (маҳаллий вақт билан соат 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) бўлган иккита зилзила содир бўлган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила қурбонлари сони 39 672 нафарни ташкил қилган. 108 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.
Умида Мухторбекова
LiveБарчаси