Туркияда яна зилзила бўлди

Олам

image

Туркиянинг Ҳатай вилоятида яна зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармасига таяниб, “Son dakika” нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Туркиянинг Ҳатай вилоятида кеча 5 март куни  соат 10:15 да 4,0 магнитудали зилзила қайд этилган. Зилзила 6.04 километр чуқурликда содир бўлгани аниқланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, шаҳар марказида сезилган зилзиладан ҳеч қандай зарар етмаган.

Маълумот учун, Туркиянинг Қандилли расадхонаси ва  Фавқулодда вазиятлар бошқармаси зилзила ва бошқа табиий офатлар ҳақидаги хабарларни бериб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Миришкор туманида ва Қирғизистонда зилзила бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Мадина Отабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Туркия зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг