Туркияда яна бир ўзбекистонлик аёл жинсий зўравонликка учради

Олам

image

Туркиянинг Бодрум шаҳрида Ўзбекистон фуқароси бўлган 36 ёшли M.С. уйига кетиш учун минган автомобилда икки эркакнинг жинсий тажовузига учради. Бу ҳақда бугун, 19 март куни “Sözcü” хабар берди.

Қайд этилишича, 36 ёшли Ўзбекистон фуқароси M.С. Муғла вилоятининг Бодрум туманидаги Яликавак маҳалласи Гўкчебел ҳудудида йўл четида йўналишли такси кутиб турган бўлган. Ёнига тўхтаган автомобилдагилар уни борадиган жойига олиб бориб қўйишини айтгач, машинага чиққан. Бироқ автомобиль унинг Туркбуку маҳалласидаги уйига эмас, қурилиш майдонига қараб ҳаракатланган.

M.С.нинг айтишича, машинадагилар уни қурилиш жойига олиб бориб, ўлим билан таҳдид қилган ва зўрлаган. Зўравонлик пайтида эркаклардан бири видеога олган ва шикоят қилса, тасвирларни ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан таҳдид қилган. Воқеадан сўнг жиноятчилар M.С.нинг сумкаси, телефони ва пулини олиб қочиб кетган.

Қурилиш майдонидан чиқишга муваффақ бўлган M.С. яқин атрофдаги бир уйга бориб ёрдам сўраган. Ҳодиса ҳақида хабар берилгач, воқеа жойига келган тез ёрдам хизмати ходимлари уни Бодрум давлат шифохонасига олиб борган.

Полиция эса воқеани содир этганларни топиш учун кузатув камераларини текширишни бошлаган ва тергов ишларини бошлаган. Бодрум Аёллар бирдамлик платформаси воқеа юзасидан баёнот берган.

“Бу ҳужум бевосита барча аёлларга қилинган ҳужумдир. Айбдорлар зудлик билан қўлга олиниши ва энг оғир жазога тортилиши керак. Биз охиригача кузатиб борамиз”, дея билдирган.

Туркиядаги ўзбекистонлик аёллар билан боғлиқ жиноятлар

Аввалроқ, Туркиянинг Баликесир вилоятидан 46 ёшли Дилафрўз Чўлиеванинг жасади топилиб, Ўзбекистонга қайтарилганди. Мазкур жиноятни содир этишда гумонланиб 4 нафар шахс қўлга олинган бўлиб, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шунингдек, олдинроқ Туркиянинг Истанбул шаҳри Шишли туманида чиқинди йиғувчи томонидан ахлат контейнеридан ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг жасади топилган эди.

Кейинроқ мазкур иш доирасида у ўлдирилган Умрониядаги уйда яна бир ўзбекистонлик аёл – Сайёра Эргашалиева ҳам бўлаклаб ўлдирилгани аниқланди.

Бундан ташқари, Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик аёл озарбайжонлик шахс тарафидан жинсий зўравонликка учраганди

Туркиянинг Истанбул вилояти Молтепа туманида 2019 йилда йўқолган деб қидирувга берилган ўзбекистонлик аёл эри томонидан ўлдирилиб, чиқиндига ташлангани аниқланганди


Мақола муаллифи

Теглар

Бодрум ўзбекистонлик аёл жинсий зўравонликка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг