Туркияда вазият оғир. Кунлик антирекорд янгиланди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркияда кеча, 8 апрель куни 55,9 мингта янги коронавирус ҳолати аниқланди. Бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.   

Қайд этилишича, касаллик аломатлари бўлган беморлар сони 2,3 минг кишини ташкил этган. 

Шунингдек, ўтган кун давомида 37,9 мингдан зиёд киши тўлиқ соғайиб кетган, 258 киши вафот  этган. 

Умуман олганда, Туркияда пандемия пайтида коронавирус инфекциясининг 3,6 миллиондан ортиқ ҳолатлари қайд этилган, 33,2 мингдан ортиқ киши вафот этган. 

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўтган ҳафта коронавирусга нисбатан чекловларни кучайтириш, шу жумладан, юқори хавфли ҳудудларда ҳафта охиридаги комендантлик соати тикланиши ва бошқа чоралар ҳақида эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия коронавирус

Баҳолаганлар

383

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг