Туркияда вайронкор зилзила қурбонлари сони ортиб боряпти

Олам

image

Туркиянинг Измир вилоятида содир бўлган кучли зилзила қурбонлари сони 49 нафарга етди. Бу ҳақда Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Аввалроқ қурбонлар сони 43 нафарга етгани маълум қилинганди.

Маълум қилинишича, 896 нафар жабрланувчининг 682 нафарига шифохонадан жавоб берилган.

Эслатиб ўтамиз, Эгей денгизидаги 6,7 балли зилзила энг кўп Измирга талафот етказди. Табиий офатдан Грециянинг Самос ороли ҳам зарар кўрди. Шунингдек, силкиниш Афина ва Истанбул шаҳарларида ҳам сезилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия зилзила

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг