Эрдўған эмлаш бўйича муҳим янгиликни эълон қилди. Туркияда вазият барқарорлашди
Олам
−
02 Июль 2021
66871 июлга келиб Туркияда коронавирусга қарши ишлатилган вакциналар сони 50 миллиондан ошди. Бу ҳақда мамлакат раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
"Вакциналар пандемияга қарши курашда энг самарали қурол ҳисобланади. 1 июль ҳолатига кўра, мамлакатимизда 50 миллиондан ортиқ вакцина ишлатилган”, деб ёзади давлат раҳбари.
Шунингдек, Президент Туркияда тез орада ишлаб чиқарилиши кутилаётган турк-хитой қўшма вакцинаси – TURKOVAC коронавирусга қарши курашда янада самарали бўлишига умид қилмоқда.
“Кучли соғлиқни сақлаш тизими, тиббиёт ходимларининг қатъияти ва фуқароларнинг сезгирлиги Туркияга тез орада керакли мақсадга эришишга имкон беради”, дея қўшимча қилди давлат раҳбари.
1 июль ҳолатига кўра, Туркияда коронавирусга чалинганлар 5 миллион 430 минг 940 кишини ташкил этмоқда. Беморларнинг 49 минг 774 нафари вафот этган.
Ички ишлар вазирлиги мамлакат узоқ давом этган кучайтарилган карантиндан сўнг жорий йилнинг 27 июнидан эътиборан анъанавий ҳаёт тарзига қайтилганини эълон қилди. Унга кўра:
• кўчага чиқиш чеклови;
• шаҳарлараро саёҳат;
• жамоат транспортида белгиланган миқдорда йўловчи ташиш;
• суннат тўйи, унаштирув ва қиз базми каби тадбирларни ўтказишга қўйилган тақиқ бекор қилинди.
Қолаверса, қаҳвахоналарда қарта ва нарда ўйнашга, тўйларни исталганча меҳмон билан ўтказишга рухсат берилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь