Туркияда ўзбекистонлик аёллар фоҳишаликка мажбурлаб келингани аниқланди
3-саҳифа
−
20 Декабрь 2023
7319Туркиянинг Денизли шаҳрида фоҳишахоналар фаолиятига қарши ўтказилган махсус амалиётда ўзбекистонлик 5 нафар аёл фоҳишаликка мажбурлаб келингани аниқланди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар бонг урмоқда.
Денизли Бош прокуратураси координациясида олиб борилган тергов доирасида 5 киши хорижлик аёлларни фоҳишаликка мажбурлаб келаётгани ҳақида маълумот олган.
Полиция ходимлари фоҳишахона ташкил қилган шахслар ўзбекистонлик аёллар билан ижтимоий тармоқ орқали танишиб, уларга турли ваъдалар бериб, Туркияга олиб келгани ва уларни фоҳишаликка мажбурлаганини аниқлаган. Ушбу суриштирувлардан сўнг воқеа жойида махсус амалиёт ўтказилган.
Олиб борилган тезкор тадбир давомида 5 нафар гумонланувчи қўлга олиниб, фоҳишаликка мажбурланган 5 ўзбекистонлик аёл қутқариб олинган.
Фоҳишахона ташкил этишда гумонланган 5 кишидан 3 нафари ҳибсга олинган. Яна 2 нафари эса суд назорати шарти билан қўйиб юборилган.
Денизлида фоҳишаликка мажбурлангани аниқланган жабрдийда аёлларнинг Ўзбекистонга қайтиши учун чоралар бошлангани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида Туркиянинг Сакарья шаҳрида ўтказилган махсус амалиётда фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган 49 нафар ўзбекистонлик аёл ушланган эди.
LiveБарчаси