Туркияда ўзбекистонлик аёл қидирилмоқда

3-саҳифа

image

Ўзбекистон Республикасининг Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Бош консуллиги ўзбекистонлик Гулмира Эрназарова қидирилаётганини эълон қилди. 

Қайд этилишича, 1984 йил Жиззах вилоятида таваллуд топган Гулмира Ўткировна Эрназарова Яқин қариндошларининг мурожаатига кўра қидирилмоқда. У  Туркияга келганидан сўнг оила аъзолари билан алоқасини йўқотган.

“Ушбу ватандошимиз тўғрисида маълумотга эга бўлган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига (0212) 323-20-37, (0212) 323-20-39 телефон рақамлари орқали хабар беришларини сўраймиз!” дейилади хабарда. 

Маълумотларга кўра, Гулмира Эрназарова август ойининг ўзида уйдигилари томонидан қидирилаётган еттинчи ўзбек. 

“Туркиядаги ўзбеклар” Telegram-каналининг ёзишича, катта эҳтимол билан қидирилаётганларнинг ҳаммаси депортация марказида бўлиши мумкин. 

Айни вақтда Туркияда ноқонуний муҳожирларни аниқлаш ва уларни депортация қилиш учун рейдлар давом этмоқда. 

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консуллигидан QALAMPIR.UZ’га берилган маълумотларга кўра, айни вақтда Туркияда 300 мингдан ортиқ ўзбекистонлик муҳожирлар бўлиб, уларнинг бор-йўғи 78 мингги мамлакатда қолиш учун расмий ҳужжатга эга.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Туркия Ўзбекистон фуқароси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг