Туркияда ўлдирилган Россия элчисининг қотилларига умрбод қамоқ жазоси сўраляпти

Олам

image
Нодира Қодирова ўлдирилганми ё ўзини ўлдирганми? Экспертиза хулосалари очиқланди north_east

Нодира Қодирова ўлдирилганми ё ўзини ўлдирганми? Экспертиза хулосалари очиқланди

2016 йилнинг 19 декабрь куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрида “Россия турклар нигоҳида” фотокўргазмасининг очилиш чоғида сўзга чиққан Россия Федерацияси элчиси Андрей Карлов отиб кетилган эди. Карлов воқеа жойида жон берганди. 

Қотилликни 1994 йилда туғилган, Туркия полицияси ходими Мавлут Мерт Олтинтош содир этганди. У ўша заҳотиёт полиция томонидан отиб ташланган. 

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 5 март куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россияга ташриф буюрмоқда. Президентлар учрашувидан аввал расмий Анқара Россия элчисининг ўлдирилишида айбланаётганлар ҳақида маълумот берди. 

Қайд этилишича, Анқара прокуратураси Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловга суиқасдда айбланаётган 28 судланувчидан саккизтасини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилишни талаб қилмоқда. 

Айбланувчиларга, шунингдек конституциявий тузимни ағдаришга уриниш даъвоси қўйилмоқда. Улар АҚШнинг Пенсилвания штатида яшаб келаётган Фетҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги ФЕТО террорчилик гуруҳига алоқадор экани айтилган. 

Эслатиб ўтамиз, Россия элчисининг ўлдирилиши Туркия ва Россия ўртасида 2015 йилнинг 24 ноябрь куни бошланган зиддиятлар давоми сифатида қабул қилинганди. Шу куни Туркия Россиянинг Су-24 ҳарбий самолётини уриб тушириб, икки учувчининг ўлимига сабаб бўлганди. Режага кўра, Карловнинг ўлдирилиши эса Эрдўған ва Путин ўртасида эндигина унутилган гиналарнинг қайтадан куртак ёзишига сабаб бўлиши керак эди. Аммо, Путин буни икки мамлакат ўртасига низо тушириш учун ўйланган режа эканини таъкидлаганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Андрей Карлов

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг