Туркияда Швеция консуллигига ҳужум уюштирилди

Олам

image

Туркиянинг Измир шаҳрида номаълум шахс Швеция консуллигига ҳужум қилди. Бу ҳақда “Mynet” ахборот портали хабар берди. 

Маълум қилинишича, ҳужумни амалга оширган шахс Сурия фуқароси бўлган. У виза олиш билан боғлиқ муаммолар туфайли  ҳужум уюштирган. Ҳужум оқибатида консулликда ишловчи Туркия фуқароси жароҳат олган. 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш масаласи Туркия парламентида кўриб чиқилиши кутилмоқда. Яқинда Ражаб Тойиб Эрдўған йил якунига қадар ушбу мамлакатнинг альянсга аъзо бўлиши масаласи Туркия Буюк Миллат Мажлисида кўриб чиқилишини айтганди. Аммо Швецияда Қуръоннинг ёқилиши билан боғлиқ ҳолатлар такрорланиши бу жараённинг яна чўзилиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. 

Шу масалада жорий йилнинг 30 июль куни Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан швециялик ҳамкасби Тобиас Билльстрём билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда Фидан Туркия Швециядан мусулмонлар учун муқаддас бўлган Қуръонни таҳқирлашга қаратилган ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича аниқ қадамлар кутишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Швеция консуллиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг