Туркияда шоу-бизнес юлдузлари оммавий ҳибсга олинди

Маданият-санъат

image

Туркияда машҳур қўшиқчилар ва актёрлар гиёҳванд моддаларни тарғиб қилиш ва контрабанда билан боғлиқ иш доирасида ҳибсга олинди. Бу ҳақда бугун, 8 октябрь куни Halk TV хабар берди.

“Истанбул Бош прокуратурасининг контрабанда, гиёҳванд моддалар ва иқтисодий жиноятлар бўйича тергов бошқармаси таниқли шахслар – Ҳадисе, Дилан-Энгин Пўлат, Симге Сағин, Демет Эвгар ва Кубилай Акага нисбатан операция ўтказди”, дейилади телеканал хабарида.

Операциялар давомида ҳибсга олинганларнинг тўлиқ рўйхати:

  1. Бирсе Акалай;
  2. Бирсен Беррак Тузунатач;
  3. Жерен Морай Оржан;
  4. Демет Эвгар Бабаташ;
  5. Дерен Талу;
  6. Дилан Пўлат;
  7. Дуйгу Ўзаслон Мутаф;
  8. Энгин Пўлат;
  9. Фейза Алтун;
  10. Ҳадисе Ачикгўз;
  11. Ирем Дерижи;
  12. Қаан Йилдирим;
  13. Кубилай Ака;
  14. Мерт Язиджиоғлу;
  15. Метин Акдюлгер;
  16. Ўзге Ўзпиринччи (Ямантурк);
  17. Зайнаб Мерич Арал Кескин;
  18. Зийнат Сали (Сафтер).

Ушбу шахслар сўроқ қилиш ва қон намуналарини олиш учун Истанбул вилоят жандармаси бошқармасига олиб кетилган.

Қўшиқчи Ирем Дерижининг адвокати Ойшагул Мермер ҳолат бўйича изоҳ берган.

“Мижозим Ирем Дерижи билан олиб борилаётган жараён доирасида биз сўроқ учун жандарма бўлинмасига йўл оляпмиз. Ҳозирча бизга иш мазмуни ёки мавзуси ҳақида расмий маълумот берилмаган. Жараён аниқлаштирилгач, жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади”, дейди у.

Зийнет Салининг адвокати ҳам мижози борасида маълумот берган.

“Зийнет Сали сўроқ учун чақирилган, бироқ у ҳозир хорижда бўлгани сабабли қайтгач, ўз кўрсатмасини беради. Мижозим Зийнет Сали ҳаёти давомида ҳатто сигарет ҳам чекмаган ва мазкур тергов ҳамда унда тилга олинган шахслар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ”, дейди адвокат.

“Sözcü” нашри хабарига кўра, ҳибсга олинганлар орасида борлиги айтилган Симге Сағиннинг адвокати қўшиқчи бир ҳафтадан бери АҚШда эканини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида туркиялик поп юлдузи Сардор Ўртач Истанбулнинг Чағлаён адлия саройида бўлиб ўтган суд мажлисида ноқонуний қиморни тарғиб қилгани учун 10 ой қамоқ жазосига ҳукм қилиниб, шунингдек, 400 лира жаримага тортилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

контрабанда Туркия гиёҳванд моддалар шоу-бизнес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг