Туркияда пиротехника заводи портлади. Қурбонлар бор

Олам 2904
image

Бугун, 3 июль куни Туркиянинг Сакарья вилоятида жойлашган пиротехника заводида кучли портлаш юз берди. Натижада 4 киши вафот этди, 97 киши жароҳатланди. Қутқарув ишлари давом этмоқда. 

Портлаш юз берган вақтда завод ичида 150-200 киши бўлган. 

Портлаш шу қадар кучли бўлганки, унинг овози қўшни вилоятга ҳам эшитилган. 

ОАВнинг қайд этишича, завод омборида 110 тоннадан ортиқ портловчи моддалар сақланган. 

Воқеа жойига зудлик билан Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу, Оила, меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Заҳро Зумрад, Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Кожа етиб борган. 

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Истанбул марказидаги янги масжид қурилишига тамал тоши қўйиш маросимида нутқ сўзлаб, завод портлаши оқибатида қурбон бўлган ишчиларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 80
Рейтинг: 2.8
t
×