Туркияда мухолифатчининг сайловдан четлатилиши ортидан намойишлар бошланди (видео)

Олам

image

“Халқ тенглиги ва демократия” партиясидан (DEM) номзод Абдулла Зейданни сайловдан четлаштириш қарори ортидан Туркиянинг бир қанча шаҳарларида, жумладан Ҳаккари ва Измирда тартибсизликлар бошланди. Бу ҳақда NTV хабар берди.

Қайд этилишича, Ванда норозилик билдиришга рухсат берилмаган намойишчилар кўчаларда олов ёқиб, баррикадалар қурган ҳамда гулзорларни бузиб, машиналарга зарар етказган.

Полиция уларни сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ билан тарқатиб юборган. Шаҳарда беш киши ҳибсга олинган.

Ҳаккарида эса намойишчилар шаҳар марказига юриш қилмоқчи бўлган. Аммо улар хиёбонларга тарқалиб, хавфсизлик кучларига тош отган.

Ҳаккари вилояти губернатори Али Челик тўқнашувда бир киши жароҳатланганини маълум қилди. Демократия майдонида хавфсизлик кучлари билан намойишчилар ўртасида муштлашув бўлиб, тўрт киши ҳибсга олинган.

Намойишлар Диёрбакир, Батман, Битлис, Сирнак ва Измирда ҳам бўлиб ўтди.

Тартибсизликлар фонида маҳаллий ҳокимият 3 апрелдан бошлаб 2 ҳафта давомида оммавий йиғилишларни тақиқлади.

Мухолифат ва “Курдистон ишчилари” партияси вакиллари янги норозилик намойишлари ва тартибсизликларга чақирмоқда.

Маълумот учун, ушбу намойишлар Туркия Адлия вазирлиги Ван муниципалитети мэри Абдулла Зейданни DEM партиясидан сайлов ҳуқуқидан маҳрум қилиши ортидан келиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, 31 март куни Туркиянинг барча вилоятларида муниципал сайловлар бўлиб ўтди. Истанбулнинг амалдаги мэри, “Жумҳурият халқ” партияси аъзоси Экрем Имомўғли 51,09 фоиз, унинг мухолифатдаги ”Республика Халқ партияси”дан рақиби Мурат Курум 39,59 фоиз овоз тўплади.

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған сайловдан сўнг халққа қилган мурожаатида ҳукмрон партия маҳаллий сайловлардан “ўзлари хоҳлаган ва кутган натижани” олмаганини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Абдулла Зейдан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг