Туркияда мухлислар рақиб футболчиларига петарда ва пичоқ улоқтирди (видео)
Спорт
−
07 Март 2023
8809Туркия чемпионати иккинчи дивизионидан ўрин олган “Бурсаспор” – “Амедспор” учрашуви вақтида мезбон жамоанинг мухлислари бутун ўйин давомида меҳмон клуб футболчиларига қарата турли хил буюмлар, жумладан, петарда ва ҳатто пичоқлар ҳам улоқтирди. Бу ҳақда “The Sun” хабар берди.
“Амедспор” клуби асосан курдлар яшайдиган Диёрбакир шаҳри жамоаси ҳисобланади. Учрашув давомида мезбонлар мухлислари курдларга қарши доимий босим ўтказиб турди.
Ўйиндан сўнг “Амедспор” клуби ижтимоий тармоқларда видео эълон қилди ва меҳмон жамоа мутасаддилари ҳолатга “Бурсаспор” “ҳужум”и деб таъриф берди. Маълум бўлишича, трибуналар остидаги хоналарда “Амедспор” ўйинчилари ва жамоа ходимларига маҳаллий хавфсизлик ҳамда полиция ходимлари ҳам ҳужум қилган.
Тартибсизликларга қарамай, ўйин охиригача давом этди ва 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.
Маълумот учун, Туркия ҳукумати ва Курдистон Ишчи партияси қуролли тузилмалари ўртасида Туркия таркибида курд мухториятини яратишга доир қарама-қаршиликлар анча вақтдан буён давом этиб келмоқда. 1984 йилдан ушбу қарама-қаршилик қуролли тўқнашув кўринишини олган.
“Амедспор” ўз номини Диёрбакир шаҳрининг курдча номи “Амед”га ўзгартиргач, бу ҳолат Туркияда бир қанча норозиликларга сабаб бўлди. Мазкур клуб ўйинлари пайтида мунтазам равишда туркияликлар томонидан курдларга босим ўтказилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь