Туркияда “Моссад”нинг агентлари қўлга олинди
World
−
21 October 2021 7247 1 minute
Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Истанбулда Исроил махсус хизмати “Моссад”нинг 15 нафар агент-хабарчиларини ҳибсга олди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги шаҳар прокуратурасидаги манбаларига таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, Истанбул прокуратураси тергови доирасида жосусликда айбланаётган, Туркия ҳудудида яшаб келаётган Фаластин ва Сурия фуқаролари ҳибсга олинган. Агентликнинг аноним суҳбатдошлари гумонланувчилар Исроил разведкасига маълумот ва махфий ҳужжатларни топширганини айтишган.
Маълум бўлишича, жосуслик тармоғи аъзолари электрон ўтказмалар ва курьерлар орқали иш ҳақи олиб турган. Гумонланувчилар, аллақачон, судга тортилган, сўнгра Истанбулдаги Малтепе қамоқхонасига ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда Эроннинг жосуслик гуруҳи қўлга тушганди, бундан ташқари, тўрт россиялик, бир украиналик ва бир Ўзбекистон фуқароси “шпион”ликда айбланиб, ҳибсга олинганди.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28