Туркияда май ойидан бери энг кўп коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди

Олам

image
Ўтган кеча-кундузда Туркияда коронавирус билан боғлиқ 2 минг 26 та ҳолат қайд этилган. Бу май ойидан бери аниқланган энг катта ўсиш ҳисобланади
 
Сентябрь ва октябрь ойларида Туркияда коронавирус ҳолатининг кунлик кўрсаткичи кўпаймоқда. 
 
Икки кун олдин мамлакатда 1 минг 815 та ҳолат аниқланган ва у май ойидан буён кузатилмаган рекорд кўрсаткич ҳисобланган.
 
Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кўжа коронавирусга қарши курашда муваффақиятга фақат биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали эришиш мумкинлигини айтган. 
 
Маълумот учун, сентябрь ойида Кўжа мамлакатда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланганини эълон қилган. Унинг таъкидлашича, бунга оммавий байрамларга йиғилаётган фуқароларнинг эҳтиётсизлиги сабаб бўлган.
 
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда 350 мингдан кўп коронавирус юқтириш ҳолати аниқланган. Мамлакатда 9371 та ўлим қайд этилган. 305 мингдан кўп бемор эса соғайиб кетган. 
 
Дунёда коронавирусга чалинганлар сони эса 40 миллиондан ошган. 27,6 миллиондан кўп киши соғайиб кетган. 1,12 миллиондан ортиқ одам вирус қурбони бўлган.

Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Коронавирус

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг