Туркияда кўп қаватли бинони фуқаро тош отиб, қулатди (видео)

Олам

image

Туркиянинг Малатья шаҳрида яшовчи фуқаро вайрон бўлган бинога бир неча маротаба тош отиб, кўп қаватли бинони қулатиб юборди. Бу ҳақда ТGRT haber хабар берди.

Унда айтилишича, жорий йилнинг февралида Туркияда содир бўлган кучли зилзиладан кейин Малатья шаҳридаги кўплаб бинолар катта зарар кўрган. Шаҳарнинг Аккент муюлишида ҳам худди шундай вайрона бинолардан бири жойлашган бўлиб, у ердан одамлар зилзила пайтида эвакуация қилинган.

Шахси номаълум фуқаро вайрона бинонинг олдига тунда келиб, кўп қаватли уйга қарата тош отишни бошлаган. Бироз вақт ўтгач, бино ерга қулаб тушган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқида 7,7 ва 7,6 магнитудали кучли зилзилалар содир бўлган эди. Сўнги маълумотларга кўра, рўй берган зилзила қурбонлар сони 50 мингдан ошган. Шунингдек, мамлакатнинг Атроф-муҳит, урбанизация ва иқлим ўзгариши вазирлиги 763 000 та бинога зарар етгани, камида 41 791 бино жиддий шикастланган ёки вайрон бўлгани ҳақида маълумот берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг