Туркияда кўчада чекишга тақиқ қўйилди

Олам

image

Туркия Ҳукумати коронавирус тарқалишини тўхтатиш мақсадида фуқароларга жамоат жойларида чекишни тақиқлади. Бу ҳақда "Daily Sabah" мамлакат ИИВга таяниб хабар берган.

Туркия Ички ишлар вазирлигининг буйруғида таъкидланишича, турар жойлардан ташқари, барча жамоат жойларида ниқоб тақиб юриш шарт қилинган. Бироқ сигарет чекиш вақтида ниқобни ечишга ёки пастга тушириб туришга тўғри келади. Айнан шунинг учун, чекиш тақиқланган. 

Тақиқ бугун, 12 ноябрдан бошлаб кучга кирган. Унга кўра, одам кўп бўлган кўчаларда, автобус бекатларида ва шаҳар майдонларида чекиш тақиқланган. 

Қайд этилишича, Истанбул ва Измирда эса бундай тадбирлар аллақачон амалга оширилган. 

Шунингдек, Туркия Ички ишлар вазирлиги губернаторларга Истанбул ва Анқарадан ўрнак олган ҳолда, ўз ҳудудларидаги вазиятни кузатиб бориш ва қарияларга комендантлик соати жорий этишни буюрган. 

Маълумот ўрнида, Истанбул ва Анқарада 65 ёшдан ошган аҳоли маҳаллий вақт билан соат 10:00 дан 16:00 гача кўчага чиқиши мумкин. 

Аввалроқ, 4 ноябрдан бошлаб, Туркиянинг 81 та вилоятида карантин чоралари кучайтирилгани ҳақида хабар бергандик. 

Пандемия бошланганидан бери Туркияда 402 мингдан ортиқ одам коронавирус билан касалланган. 11 минг 145 нафар бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг