Туркияда коронавирусни 10 сонияда аниқлайдиган мослама яратилди

Олам 2178
image

Туркиянинг Билкент университети олимлари янги турдаги коронавирусни 10 сонияда аниқлашга қодир бўлган мослама яратди. Бу ҳақда олийгоҳнинг расмий сайтида хабар берилган. 

“Ихтиро COVID-19 инфекциясини келтириб чиқарадиган вирусни оғиз бўшлиғининг тупук намунаси асосида, максимал 10 сония ичида аниқлашга имкон беради”, дейилган хабарда. 

Қайд этилишича, ривожланган оптик диагностика тизими вирус мавжуд бўлган тақдирда ёрқинлик рангини ўзгартиради ва шу билан юқори селективликка эга вирусларни аниқлайди. 

Бемордан олинган тупук намунаси махсус эритма билан аралаштирилади ва патогенни аниқлаш микросхемасига жойлаштирилади. Шундан сўнг, флуоресцент сигнал ёрдамида вирус борлиги аниқланади. Клиникадан олдинги тадқиқотларга кўра, қурилма коронавирусни аниқлашда 99 фоиз самарадорлик кўрсатган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 55
Рейтинг: 3.1
t
×