Туркияда коронавирус билан касалланганлар сони бир кечада икки баравар кўпайди
Олам
−
28 Март 2020
13683Туркияда коронавирус билан касалланганлар сони бир кечада икки баравар кўпайди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Ушбу тунда Туркияда 2069 нафар одамда коронавирус аниқланган. Шунингдек, вазирликнинг маълум қилишича, ушбу касаллик билан боғлиқ ўлим ҳолати ҳам кескин ортган.
Шундай қилиб, мамлакатда ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 5698 нафарни ташкил қилмоқда. Касаллик сабаб вафот этганлар сони эса 92 нафарга етган.
Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 11 март куни коронавирус касаллигини пандемия, деб эълон қилди. Ҳозиргача ушбу вирус дунёнинг 177 мамлакатида аниқланган. Касаллик дунё бўйича 601 536 нафар одамда қайд қилинган. Уларнинг 27 441 нафари вафот этган, 133 454 нафари эса ушбу касалликдан фориғ бўлган. Ҳозирда касаллик юқтирган 440 641 нафар одам карантинда ёки шифохонада даволанмоқда. Уларнинг 417 078 нафари ёки 95 фоизи қониқарли аҳволда, 23 563 нафарининг аҳволи оғир.