Туркияда коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлашмоқда
Олам
−
04 Февраль 2021
6858Туркияда коронавируснинг иккита янги штамми аниқланди. Бу ҳақда Республика Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Кожа Twitter саҳифасида маълум қилган.
"Мамлакатимизда "британча" штаммдан ташқари, яна иккита ҳолатда Жанубий Африка штамми ва битта ҳолатда "бразилияча" штамм аниқланди", деган у.
Вазирнинг таъкидлашича, беморлар ва улар билан алоқада бўлган одамлар шифохоналарда изоляцияга олинган.
Аввалроқ, Туркиянинг 17 та шаҳрида "британча" коронавирус аниқлангани айтилганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирус 2 миллион 259 мингдан ортиқ одамда тасдиқланган, 26,3 минг бемор вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь