Туркияда Ўзбекистон томонидан халқаро қидирувга берилган шахслар ушланди
Олам
−
03 Январь
16729Туркия полицияси 18 давлат, жумладан Ўзбекистон томонидан Интерпол қидирувига берилган жиноят оламининг 56 нафар вакилини қўлга олди. Бу ҳақда республика Ички ишлар вазири Али Ерликая Х (собиқ Twitter)даги саҳифасида маълум қилди.
Операциялар бугун, 3 январь куни эрталаб Анталия, Истанбул, Измир, Маниса каби 11 шаҳарда ўтказилган.
“Уюшган жиноий гуруҳлар, гиёҳванд моддалар контрабандаси, пул ювиш, ҳужумлар, талончилик, фирибгарлик ва бошқа жиноий ҳаракатларда иштирок этганлик учун 18 давлат расмийларининг сўровига кўра, Интерпол томонидан қидирувга берилган шахслар қўлга олинди”, дейди вазир.
Унга кўра, қўлга олинганлар ҳудудий ички ишлар бўлинмаларига олиб кетилиб, зарур процессуал чоралар кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь