Туркияда карантиннинг асосий талаби бекор қилинди
Олам
−
30 Май 2022
3705Туркия ҳукумати кеча, 29 май куни мажбурий ниқоб тақишни бекор қилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Фаҳреттин Кожа хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, тиббий муассасалар бундан мустасно бўлиб, уларда ҳимоя воситаларини тақиш мажбурий характерга эга.
“Ниқоблар энди мажбурий эмас, шифохоналардан ташқари. Аммо орттирилган тажрибадан сўнг биз одам гавжум ёпиқ жойларда, айниқса жамоат транспортида ниқоб тақишимиз мумкин”, деб ёзган Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа Twitter’да.
Унинг сўзларига кўра, ушбу қарор мамлакатда янги турдаги коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг кескин камайиши фонида қабул қилинган.
Вазирнинг айтишича, охирги уч кун ичида Туркияда ҳар куни 100 дан кам инфекция ҳолати қайд этилган.
LiveБарчаси