Туркияда ҚҚС ставкаси 8% дан 1% га туширилди. Эрдўған арзончиликни талаб қилмоқда

Бизнес

image

Туркияда бир қатор муҳим озиқ-овқат маҳсулотларига қўшилган қиймат солиғи ставкаси 8 фоиздан 1 фоизга туширилди. Қарор бугун, 12 февраль куни Президент Ражаб Тойиб Эрдўған томонидан эълон қилинди. 

Президент Туркия иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирлар тўплами мавзусида видеоконференция орқали йиғилиш иштирокчиларига мурожаат қилар экан, юқори инфляцияга қарши курашиш муҳимлигини таъкидлаб, янги қарор имзоланганини эълон қилди. 

“Жаҳон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиши фонида кўплаб мамлакатларда инфляция кучаймоқда. Туркия ҳам бу тенденциянинг таъсирини ҳис қилмоқда. Аввалроқ биз миллий валюта курсини барқарорлаштириш бўйича муваффақиятли қадамлар ташлаган эдик. Бугун мен бир қатор муҳим озиқ-овқат маҳсулотларига қўшилган қиймат солиғи ставкаси 8 фоиздан 1 фоизга туширилишини эълон қиламан”, дейди Туркия раҳбари. 

Президент ҳукуматнинг бу қадами мамлакатдаги инфляция даражасини пасайтиришига ишонч билдирди. 

Эрдўған тадбиркорларни озиқ-овқат нархини камида 7 фоизга туширишга чақирди. 

“Туркия ҳукумати сармоя, бандликни ошириш, ишлаб чиқариш ва экспортни кўпайтириш ҳамда ташқи савдода профицитни таъминлашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда иқтисодий ўсиш бўйича аниқ йўналишни давом эттирмоқда”, дейди Туркия раҳбари. 

Айни вақтда Туркия Ғазначилик ва молия вазири Нуреддин Небати 2022 йил 1 мартдан бошлаб истеъмолчиларга мамлакатдаги энг яхши нархларни кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

ҚҚС Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг