Туркияда янги қанотли ракета ихтиро қилинди
Технология
−
31 Март 2022
13306Туркиянинг ROKETSAN мудофаа компанияси Туркия Қуролли кучлари арсеналини 150 км дан ортиқ масофага учадиган Çakır қанотли ракетаси билан тўлдиришга тайёрланмоқда. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.
Қуруқлик ва денгиз платформаларидан ҳам, самолётлардан ҳам учирилиши мумкин бўлган янги ракета тақдимоти ROKETSAN объектларидан бирида Туркия Президенти маъмурияти ҳузуридаги Мудофаа саноати бошқармаси бошлиғи Исмоил Демир, ROKETSAN компанияси бошқаруви раиси Фарук Йигит ва бошқалар иштирокида бўлиб ўтди.
Ракета турли нишонларни, жумладан, ер усти ва қирғоқбўйи нишонларини уришга қодир экани айтимоқда.
Çakır ракетаси Kale Arge компанияси томонидан ишлаб чиқилган маҳаллий KTJ-1750 турреактив двигатели билан қувватланади.
Ноёб жанговар каллак ва замонавий бошқарув тизими барча об-ҳаво шароитида нишонларни уриш имконини беради.