Туркияда эмланишни хоҳловчилар турнақатор навбат ҳосил қилди (фото)

Олам

image

Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Кожа мамлакатда коронавирусга қарши эмлаш учун фуқаролар тоифаси кенгайтирилганини эълон қилди. 

Унга кўра, энди Туркияда 55 ва ундан катта ёшдаги одамлар ҳам вакцина билан эмланиши мумкин. 

Вазирнинг баёнотидан сўнг, эмланишни истаган кўплаб фуқаролар Анқарадаги эмлаш марказларида узун навбат ҳосил қила бошлади. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, Туркияда 12 миллиондан ортиқ одам вакцинанинг биринчи дозасини олган. 

Туркияда фуқаролар Sinovac Biotech ва Pfizer Biotech вакциналари билан эмланмоқда. 

Сўнгги бир ҳафта ичида Туркияда коронавирус ҳолати кескин ёмонлашган. 

Эслатиб ўтамиз, Туркияда коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ вазият кескинлашаётгани учун Рамазон ойининг дастлабки икки ҳафтасида карантин чоралари кучайтирилганди. 

Бугунги кунга келиб Туркияда коронавирус юқтирганлар сони 4,3 миллион кишини ташкил этади (дунёда 7-ўрин), шундан 36 мингдан ортиғи вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия коронавирус

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг