Туркияда давлат тўнтаришига уриниш бостирилганининг 5 йиллиги нишонланмоқда

Олам 2011
image

Туркияда ҳарбийлар томонидан давлатга қарши амалга оширилган тўнтаришнинг бостирилгани – “Миллий якдиллик ва демократия” куни нишонланмоқда. Пойтахт Анқарада бўлиб ўтаётган хотира тадбирларида, жумладан Парламентда ўтаётган маросимда Президент Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам қатнашмоқда. 

Президентнинг таъкидлашича, “давлат тўнтаришига уринишнинг олдини олиш пайтида намойиш этилган қаҳрамонлик эпоси бутун турк халқи учун фахрдир”. 

Давлат раҳбари беш йил олдинги воқеаларни “яхшиликнинг ёвузлик устидан, адолатнинг қонунсизлик устидан ғалабаси”, деб атади. 

“Ўша пайтда турк халқи олиб борган курашнинг аҳамиятини ҳеч ким камситишга ҳақли эмас”, дейди Эрдўған. 

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги ФЕТО террористик гуруҳига қарши курашда жонини қурбон қилган қаҳрамонлар халқнинг ёлғон, шафқатсизлик ва қонунсизликка қарши курашининг бошида туришган. 

“15 июль воқеалари бутун халқнинг ғалабаси, миллий ўзига хослик ва демократиянинг тантанасидир", дейди Туркия раҳбари. 

Маълумот ўрнида, 2016 йилнинг 15 июль куни Туркияда давлатга қарши тўнтаришга уриниш амалга оширилди. Унда мамлакат хавфсизлик кучлари, ички ишлар, прокуратура, Миллий хавфсилик хизмати, Куролли кучлар, мудофаа тизимларига ўрнашиб олган кимсалар Эрдўған бошчилигидаги Ҳукуматга қарши тўнтаришни амалга ошириб, Президентни ҳокимиятдан ағдаришни мақсад қилган эди. Тўнтаришга уринишлар халқнинг кўчаларга чиқиб, мамлакат демократиясини ҳимоя қилиши билан бостирилди. Оқибатда 251 нафар бегуноҳ инсонлар қурбон бўлди. 

Ушбу давлат тўнтаришига ҳаракат айни дамда АҚШнинг Пенсильвания штатида истиқомат қилиб келаётган Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги ФЕТО террористик гуруҳи ва унинг давлатдаги корчалонлари орқали амалга оширилгани маълум қилинди. Туркия Ҳукумати тўнтаришга уринишдан сўнг Фатҳуллоҳ Гулен ва у бошчилигидаги ташкилотга қарши муросасиз курашни бошлади. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 82
Рейтинг: 3
t
×