Туркияда бинолар қулашига алоқадор 600 дан ортиқ киши терговга тортилди
Олам
−
26 Февраль 2023
4951Туркияда зилзила вақтида қулаган бинолар қулашига алоқадор 612 кишига нисбатан тергов бошланди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Қайд этилишича, тергов қилинаётган шахслар орасида қурилиш пудратчилари, бинолар эгалари ҳамда менежерлар бор.
Мамлакат Адлия вазири Бекир Бўздағнинг айтишича, 612 гумонланувчидан 184 нафари ҳибсда. Уларга нисбатан суд жараёни кутилмоқда.
"Биноларда далилларнинг топилиши жиноий тергов учун асос бўлмоқда", дейди Боздаг.
6 февраль куни содир бўлган зилзилалар оқибатида 173 мингта бино вайрон бўлган ёки жиддий зарар кўрган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, вайрон бўлган биноларнинг кўпчилиги сифатсиз материаллар ва технологиялардан фойдаланган ҳолда қурилган ҳамда давлат стандартларига жавоб бермайди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркияда 7 баллдан ортиқ (маҳаллий вақт билан соат 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) иккита кучли зилзила содир бўлган эди. Шу кундан бери уларнинг сони 6040 дан ошди.
LiveБарчаси