Туркияда баҳорда Украина бўйича музокаралар бошланади – ОАВ
Олам
−
27 Январь
1979Украинадаги инқирозни тинч йўл билан бартараф этишга қаратилган музокаралар жорий йилнинг апрель-май ойларида бошланиши мумкин. Бунга АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Россия Президенти Владимир Путиннинг учрашуви олдиндан йўл очиши мумкин. Бу ҳақда Туркиянинг ҳукуматга яқин “Hürriyet” газетаси хабар берди.
Нашр шарҳловчиси Абдулқодир Селвининг ёзишича, музокаралардан аввал ўт очишни тўхтатиш эълон қилинади.
“Аввало, ўт очишни тўхтатиш ҳақида эълон қилиниши кутилмоқда. Шундан кейин тинчлик музокаралари бошланади. Музокара жараёнида Туркия муайян вазифани ўз зиммасига олиши мумкин ва Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанга воситачилик роли юклатилиши мумкин, чунки у Путин ва Зеленский билан мулоқот қила оладиган ягона етакчи. Энди уларга Трамп ҳам қўшилди”, дейди журналист.
Унга кўра, Украинадаги инқирозни ҳал қилиш бўйича музокаралар 2022 йилда ҳам Истанбулда ўтказилган.
“Бироқ АҚШ ва Буюк Британия урушни истагани сабабли ўшанда келишувга эришилмади. Ҳозир эса тинчликни хоҳлайдиган Трамп ва Путин бор. Америка қўлловисиз қолган Зеленскийнинг музокаралар столига ўтиришдан бошқа имконияти йўқ”, деб ёзади Селви.
Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан ўтган ҳафтада Украинадаги можаро бурилиш нуқтасига яқинлашаётганини ва Анқара уни ҳал этишга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирган эди. Бунгача Анқара бир неча бор Украинада адолатли ва барқарор тинчликка эришишга қаратилган барча ташаббусларни қўллаб-қувватлашини айтган ва 2022 йил март ойида Истанбулда ўтказилган музокаралар мисолида можарони ҳал қилиш учун воситачилик вазифасини бажаришга тайёрлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “The Independent” манбаларига таяниб, Дональд Трамп Украинага кўрсатилаётган ёрдамни камайтириши мумкин деган хавотирлар нотўғри экани ва Оқ уй раҳбари урушни баҳоргача Украина учун қулай шартларда якунлашни мақсад қилгани ҳақида хабар берганди.
LiveБарчаси
28 Январь