Туркияда автобус ағдарилиб кетди. Қурбонлар бор
Олам
−
07 Январь 2023
3968Туркияда йўловчи ташувчи автобус билан содир бўлган ЙТҲ оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “TRT Haber” телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 7 январь куни Туркиянинг жануби-шарқидаги Диёрбакир шаҳрида йўловчи ташувчи автобус ағдарилиб кетган. Оқибатда беш киши ҳалок бўлиб, 22 киши тан жароҳати олган.
“Автоҳалокат мамлакатнинг жануби-шарқидаги Диёрбакир-Силван магистраль йўлининг 65-километрида юз берган. Оқибатда 5 киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди, 22 киши жароҳат олди”, дейилади хабарда.
Воқеа жойига кўплаб тез ёрдам, қутқарувчилар ва полициячилар юборилган. Жабрланганлар энг яқин касалхоналарга етказилган.
Озода Чориева
LiveБарчаси