Туркияда автобус ағдарилиб кетди. Қурбонлар бор

World

image

Туркияда йўловчи ташувчи автобус билан содир бўлган ЙТҲ оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “TRT Haber” телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 7 январь куни Туркиянинг жануби-шарқидаги Диёрбакир шаҳрида йўловчи ташувчи автобус ағдарилиб кетган. Оқибатда беш киши ҳалок бўлиб, 22 киши тан жароҳати олган.

“Автоҳалокат мамлакатнинг жануби-шарқидаги Диёрбакир-Силван магистраль йўлининг 65-километрида юз берган. Оқибатда 5 киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди, 22 киши жароҳат олди”, дейилади хабарда.

Воқеа жойига кўплаб тез ёрдам, қутқарувчилар ва полициячилар юборилган. Жабрланганлар энг яқин касалхоналарга етказилган.

Озода Чориева


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends