Туркияда автобус 42 йўловчиси билан ағдарилиб кетди

Олам

image

Кеча, 25 июль куни Туркиянинг Қириққалъа вилоятида автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 40 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Cumhuriyet” хабар берди.

“Автобусда 42 киши, жумладан, компаниянинг уч нафар ходими бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 40 киши жароҳат олди”, дейилади хабарда.

Газетанинг маълумотларига кўра, ЙТҲ түнда Қириққалъа – Самсун автойўлининг Кимески маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Автобус ҳайдовчиси ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра бошқарувни йўқотган, шундан сўнг транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган.

Ҳодиса жойига тез ёрдам, полиция ва қутқарув хизматларининг кўплаб бригадалари юборилган. Жабрланганлар Қириққалъа шифохоналарига етказилган.

Ҳалокат сабаблари аниқланмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар орасида хориж фуқаролари йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурияда икки автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлганди, яна 30 киши жароҳат олган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг