Туркияда 2500 йил аввалги ибодатхона қолдиқлари топилди

World

image

Туркияда археологлар тахминан, 2500 йил олдин қурилган Афродита ибодатхонасининг қолдиқларини топди. Бу ҳақда “Anadolu” нашри хабар берган.

Маълум қилинишича, ибодатхона мамлакатнинг ғарбий қисмида, Урла-Чашма яриморолида жойлашган бўлган. 

Тадқиқотчилар умумий ҳисобда 35 та қадимий манзилгоҳни аниқлаган, улардан 16 таси, шу жумладан ибодатхона қолдиқлари ҳам неолит даврининг охирига тегишли бўлган. 

Мимар Синан номли санъат университети археологи, қазиш ишларига раҳбарлик қилган Элиф Копарал кашфиётни, яъни, ибодатхона қолдиқларини “таъсирчан” ва “ажойиб”, деб атаган. Шунингдек, у Афродита милоддан аввалги VI асрда ибодатхона қурилиши пайтида катта ҳурматга сазовор бўлганини қўшимча қилган.


Tags

Rate Count

82

Rating

3

Rate this article

Share with your friends