Туркияда 23 ёшли йигит 16 ёшли қизни пичоқлади (видео)
Олам
−
19:27 3701 1 дақиқа
Жорий йилнинг 10 февраль куни Туркиянинг Иғдир шаҳрида 23 ёшли йигит қаршисидан чиққан 16 яшар қизни пичоқлади. Бу ҳақда DHA хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа Жумҳурият туманидаги Жумҳурият кўчасида рўй берган. Й.Б. кўчада кетаётиб қаршисидан келаётган 3 нафар қизнинг бирини тутиб, қорнидан пичоқлаган. Атрофдагилар тез ёрдамга хабар бергач, яраланган қиз шифохонага олиб кетилган. Шифохонада унга тиббий ёрдам кўрсатилиб, ҳаёти сақланиб қолинган.
Ҳодиса ортидан ҳибсга олинган Й.Б. терговда Д.Б.ни танимаслигини айтган.
“Уйимдан чиқдим ва бирини пичоқлашим керак, дедим”, дейди Й.Б.
Шу тариқа, у йўлда қаршисидан учраган қизни пичоқлаган. Жиноий суд уни “қасддан одам ўлдиришга уриниш” айби билан қамоққа олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда 17 ёшли ўсмир ўз таниши билан аввалроқ ўртасида юзага келган низо оқибатида жанжаллашиб, хўжалик пичоғи билан унга тан жароҳати етказган ҳолда қасддан ўлдирганди.
Эъзоза Олимова
Live
БарчасиҚашқадарё ва Самарқандда дўл ёғди
13 Февраль